2019-03-19

“ЭЛ-ЮРТ УМИДИ” ЖАМҒАРМАСИ СТИПЕНДИЯЛАРИГА ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР ВА МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИДАН ҲУЖЖАТ ТОПШИРГАН НОМЗОДЛАР ДИҚҚАТИГА!

Аввал хабар берилганидек, 2019 йил 20 март куни соат 20.00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси амалдаги стипендиялари танловига ҳужжатлар топшириш жараёни, жумладан, ҳужжат топшириш учун регистрациядан ўтиш тўхтатилади.

2019 йил 20 март куни соат 20.00 га қадар онлайн ҳужжат топшириш тизимига кириб, регистрациядан ўтган, аммо турли сабаблар билан барча ҳужжатларини юклай олмаган номзодлар жорий йилнинг 24 март куни охирига қадар ҳужжатларининг электрон шаклларини тизимга юклашларига рухсат берилади.

2019 йил 25 март кунидан бошлаб, Жамғарманинг онлайн ҳужжат топшириш тизими фаолияти тўхтатилади ва ҳужжатлари тўлиқ юкланмаган номзодларнинг аризалари кўриб чиқилмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Эл-юрт умиди” жамғармаси амалдаги стипендиялари танловида кириш имтиҳонлари дастурлари, имтиҳон (суҳбат, тест ва ёзма иш) ўтказиш тартиб-қоидалари мазкур порталнинг Қўлланмалар рукнида эълон қилиниб келинмоқда.

Барчангизга омад тилаймиз.

Танлов комиссияси Техник гуруҳи


Улашинг: